Nokia янги телефон намойиш қилди


  • 15 Ноябрь, 2018
  • 554

“Nokia” ишлаб чиқарувчи Финландиянинг “HMD Global” компанияси янги “Nokia 106” тугмачали телефонини намойиш қилди. Ушбу арзон нархли телефон рақамли клавиатурали бўлиб, автоном равишда узоқ муддат ишлай олади. Компания вакилларининг маълумотига кўра, “Nokia 106” гавлашув режимида заряд олмасдан 15,7 соат ва кутиш режимида 21 кун ишлай олади. Бундан ташқари телефон аккумуляторини алмаштириш мумкин.

Янги қурилма 1,8-дюймли дисплей, фонар ва FM-радио билан жиҳозланган. Қулоқлик (наушник) учун 3,5-миллиметрлик улагич мўлжалланган. Телефонда анъанавий "Илонча", “Nitro Racing”, “Danger Dash”, “Tetris” ва бошқа ўйинлар мавжуд. У 500 та хабар ва 2000 контактни хотирасида сақлай олади. Аккумулятор тагида иккита Mini-SIM карт учун жой бор. Телефонда камера ва хотира картлари учун сплотлар ўрнатилмаган. Телефоннинг оғирлиги 70,2 грамм келади.

Ишлаб чиқарувчилар корпусдаги тирналишларлар сезилмаслиги ҳақида ваъда беришмоқда. "Nokia 106” қўлда идеал даражада жойлашиб, текстларни осонлик билан терилади, дейилмоқда. 


Бошқа мақолалар