Шотландияда қиролга исён


  • 6 Июль, 2023
  • 133

Британия қироли Карл III тож кийиши ортидан Шотландияга қилган илк сафарида монархга қаршиларнинг норозилик намойишлари билан кутиб олинди. Шотландлар “Сўнгги йиллардаги энг йирик кризисни бошдан кечирмоқдамиз. Бу ерда эса юз минглаб стерлинг сарфланиб қироллик тантанаси ўтказилмоқда” дейишди.

Карлга Шотландия қироллик жавҳарлари тақдим этилди. Пойтахт Эдинбургда ўтказилган маросимда қирол Карлга 1651 йилдан бери ҳар бир инглиз ҳукмдорининг тож кийиш маросимида келтирилган лекин кийилмаган Шотландия тожи тақдим этилди. Ҳукмдорларнинг Шотландиянинг ҳам қироли эканлигини тамсил этувчи тож билан бирга Карлга Шотландия черкови ва христианликни ҳам тамсил қилувчи шар берилди.

Анъаналарга кўра, Карлга тақдим этиладиган папа Юлийнинг 1507 йили қирол Яков IV га ҳадя қилган қилич энди маросимларга олиб келинмагани учун янги қилич ясалди. Қирол “The Elizabeth” номли қилич тақдим этилган биринчи Британия ҳукмдори бўлди. Шотландия ҳукуматининг хабарига кўра, маросим учун 22 минг стерлинг (12,5 миллион тенге) маблағ сарфланган.

Шотландиялик Грант Меир Карлнинг оталари ўзининг оталарига зулм қилган кишилар бўлганлигини таъкидлаб “Бизнинг ягона истагимиз ёқтирмаганимизда ўзгартира оладиган сайланган давлат раҳбари” деди. Монархиянинг ўлкага кўплаб сайёҳларни жалб қилиши ҳақидаги иддаоларни ҳам танқид қилган Меир “Монархия бизга қимматга тушмоқда. Кўпинча монархиянинг бизга кўплаб сайёҳларни ва фойда келтириши айтилади. Франция бир республика ва дунёда энг кўп сайёҳ келадиган ўлка. Қироллик оиласини йўқотиш билан сайёҳлар келиши тўхтаб қолмайди” деб гапирди.

Шотландия яшиллар партияси бошчиси Патрик Харви эса Британия қироллиги сафида бўлишнинг ҳам моддий, ҳам сиёсий томондан Шотландияга ёмон таъсири бўлаётганини сўзлади.


Бошқа мақолалар