Венесуэла президенти аҳолига ўз рақамини берди


  • 1 Декабрь, 2020
  • 397

Венесуэла президенти Николас Мадуро ўзининг “Telegram” ва “WhatsApp”даги телефон рақамини аҳолига эълон қилди.

Мадуро “Twitter”да: “Мен “WhatsApp” ва “Telegram”да ғоялар курашига 04262168871 телефон рақами билан киришдим. Менинг ўз гуруҳларингга қўшинглар. Биз биргаликда Венесуэлада ҳақиқат учун курашамиз” деб ёзди.

6 декабрь куни Венесуэлада парламент сайловлари ўтказилади.

Венесуэладаги сиёсий вазият ўтган йили январь ойида мухолифат бошчиси Хуан Гуайдо ўзини президент деб эълон қилганидан кейин чигаллашиб кетди. Гуайдони АҚШ ва кўплаб ғарб давлатлари қўллаб-қувватлади. Мадуро эса буни давлат тўнтаришига уриниш деб баҳолади.


Бошқа мақолалар