“Мусулмон биродарлар” ўлимга маҳкум этилди


  • 25 Март, 2014
  • 1331

Мисрдаги суд тақиқланган «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг 529 нафар тарафдорини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Ўлимга маҳкум этилганлар 2013 йилинг 14 августида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликларда иштирок этганлик ва полиция бўлинмаларига ҳужум қилганликда айбланган эди.

Ушбу иш бўйича яна 700га яқин киши суд қилинади. Уларнинг суд маҳкамаси 25 март, сешанба куни белгиланган.

2013 йил августида, мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти Муҳаммад Мурсийга қарши давлат тўнтаришидан сўнг “Мусулмон биродарлар” ташкилоти тарафдорлари Мурсийни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказишган, шундан сўнг ҳарбий тўнтариш орқали бошқарувга келган ҳукумат ушбу намойишчилар томонидан ўрнатилган лагерларни тарқатиб юборишга уринган эди. Бунинг натижасида норозилик намойишлари оммавий тартибсизликлар айланиб кетган, кўплаб инсонлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.


Бошқа мақолалар