- 2020-09-03
Telegram бош директори (CEO) Павел Дуров илованинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошганини ва WhatsApp’дан кейин дунёдаги энг машҳур иккинчи хабар алмашиш иловасига айланганини эълон қилди.
Telegram асосчиси ва бош директори Павел Дуров илованинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошганини маълум қилди.
Дуров ёзма баёнотида Telegram’дан фойдаланишга оид маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, ҳар бир фойдаланувчи Telegram’да кунига ўртача 41 дақиқа вақт ўтказмоқда. Шунингдек, ўтган йили Telegram 547 миллион доллар фойда кўрган.
Дуровнинг таъкидлашича, Telegram ойлик фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошган ҳолда, "Хитойга тегишли WeChat’дан ташқари, дунёдаги энг машҳур иккинчи хабар алмашиш иловасига айланди."
Telegram фойдаланувчилар сони бўйича WhatsApp олдинда эканини қайд этган Дуров қўшимча қилди:
"WhatsApp – Telegram’нинг арзон, сустлаштирилган нусхаси, холос. Улар йиллар давомида бизга тўсқинлик қилиш учун лоббичилик ва жамоатчилик билан алоқаларга миллиардлаб доллар сарфлаган ҳолда инновацияларимизни ноумидлик билан нусхалашга уриндилар. Аммо бу уларга муваффақият келтирмади. Telegram ўсди, даромадли бўлди ва рақибимиздан фарқли равишда мустақиллигини сақлаб қолди."