- 2019-10-31
Гарвард университетининг кутубхонасида ғаройиб кўринишдаги муқоваси теридан ясалган уч китоб устида ўтказилган тадқиқотлар муқованинг инсон терисидан ишланганини кўрсатди.
Китобнинг 17-асрга оид эканлиги маълум. “Roadtrippers”нинг хабарига кўра, бир неча йил олдин Гарвард университети кутубхонасида ғаройиб кўринишли тери билан қопланган учта китоб диққатни тортди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида китоб муқовалари аслида инсон терисидан ясалганлиги маълум бўлди. Ҳатто китоблардан бирининг муқоваси ҳали тирик одам бўлган одамнинг терисини шилиб ясалганлиги аниқланди.
Аслида китоб муқоваларининг инсон терисидан ясалиши 17-асрда жуда оммавий тус олганди. Антроподермик китоб муқовасозлиги деб номланадиган бу усул анатомия дарс китобларида кўп қўлланиларди. Тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатадиган кишилар одатда устида тадқиқот олиб бораётган мурдаларнинг териларидан фойдаланишарди.
Гарварддаги ушбу одамни сескантирувчи китоблардан бирининг ичида Рим шеър санъати, бошқаларида француз фалсафаси ва ўрта аср Испания ҳуқуқига оид мақолалар ўрин олган. Юқорида айтилган тирик одамдан шилинган тери сўнгги китоб муқовасида ишлатилган.
Франциянинг илк ёзилган конституцияси бўлган 1791 йилги конституциянинг биринчи китоби ҳам инсон териси билан муқоваланган эди.