- 2016-01-19
Ал-Андалус — Пиреней яриморолидаги тарихий вилоят номи. Ушбу ном арабча “билад ал-вандалус”,яъни “вандаллар мамлакати” дан келиб чиққан. Ушбу давлат 711-714 йилларда араблар фатҳидан кейин пайдо бўлди.
756 йили Умавийлар сулоласидан “ад-Дахил” (Келгинди) тахаллусли Абдурраҳмон I Аббосийлар тақибидан қочиб, Андалусга келди. У бу ерда Севилия ва Қуртуба (Кордова)ни фатҳ қилиб, амир деб эълон қилинди.
X асрда амир (912 — 929), кейин халифа (929 — 961) Абдарраҳмон III ягона сиёсий давлат қурди. Қуртуба халифалиги ривожланиш чўққисига чиқди, лекин юз йилликнинг охирига келиб чўкиш бошланди. Бунга сабаб христианларнинг босқини бўлди.
XI-XII асрларда мусулмонлар Испаниясига Африка ҳукмдорлари Алморавид ва Алмохатлар лашкари ҳужум қилди. Кейинчалик Алмохадлар ҳукмдорлиги заифлаганидан кейин Андалусия шаҳарлари бирин-кетин христианлар қўлига ўта бошлади.