- 2018-12-12
Масжиди Ақсони яҳудийларнинг ибодатига очишни мақсад қилган Исроил зулмини давом эттирмоқда. Ҳарбийлар Ал-Халилдаги Ҳарами Иброҳим масжидига ёш болалар Қуръон ўқиётганида бостириб кирди. Густоҳларча масжидни ишғол қилиб, хотира учун суратга тушишди.
Масжид атрофида чора-тадбирларни кучайтирган Исроил аскарлари киришларга ҳарбий назорат нуқталарини ўрнатишди. Масжидга кирмоқчи бўлган фаластинликларга тўсқинлик қилган Исроил аскарлари ўтган оқшом фаластинлик болалар Қуръони карим ўрганаётган вақтда масжидга босқин уюштирди. Болаларни қўрқитиб масжид ичига ифлос пойафзаллари билан кирган Исроил аскарлари кучлари шу ёш болаларга етганлигини кўз-кўз қилиб суратга тушишди. Ҳарами Иброҳим масжиди мусулмонлар орасида масжиди Ҳарам, масжиди Набавий ва масжиди Ақсодан кейин энг муқаддас тўртинчи масжид деб ҳисобланади.