“Интерпол” президенти бедарак йўқолди


  • 6 Октябрь, 2018
  • 473

Europe 1” радиостанцияси хабарига кўра, Франция ҳукумати “Интерпол” президенти Мэн Хунвейнинг бедарак йўқолиши бўйича тергов бошлаган. Хунвей сентябрь ойи охирида Хитойга йўл олган.

Радиостанция “Интерпол президенти Мэн Хунвейнинг йўқолиши бўйича тергов бошланди. У сентябрь ойи охирида Франциядан Хитойга сафарга чиққанидан бери алоқага чиқмаган” деб хабар берди. Хунвей Франциянинг 29 сентябрь куни тарк этган. Шу вақтдан бери у билан алоқа узилган.

Унинг йўқолганлиги ҳақида рафиқаси Франция полициясига хабар берган. Мэн Хунвей оиласи билан “Интерпол” бош офиси жойлашган Франциянинг Лион шаҳрида яшаб келмоқда эди.

Нашрларнинг хабарига кўра, “Интерпол”нинг йўқолган президенти устидан Хитойда тергов ишлари олиб борилмоқда эди.


Бошқа мақолалар