- 2016-02-23
150 йил аввал чўкиб кетган кемадан 3 кг оғирликдаги олтин чиқарилди ва яна топилиши мумкин.
АҚШдаги сув остини тадқиқ қилиш ширкати хазина топди. 1857 йили Жанубий Каролина кенгликларида чўкиб кетган кема устида олиб борилган изланишлар натижасида 1,3 миллион доллар қийматида олтин топилди. Мутахассислар биринчи уринишда 3 кг олтин чиқарилганини, икки дона олтин пул борлигини маълум қилишди. Кема чўккан жойда 1980 йилларда ўтказилган изланишларда тахминан 2 тонна олтин чиқарилганини билдириб, ўша даврда олтиннинг 5%игина топилганини айтган мутахассислар изланишларнинг 1991 йилдан бери тўхтаб қолганини маълум қилишди.
Кема чўккан жойда ҳали 85 миллион доллар қийматида олтин борлиги тахмин қилинмоқда. 1857 йили 21 тонна олтин билан чўкиб кетган кеманинг қирғоқдан 160 мил узоқликда ва 2200 метр чуқурликда ётгани маълум қилинди.