- 2021-12-22
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба истеъфога чиқишга ариза ёзди. Бу ҳақда Олий Рада спикери Руслан Стефанчук маълум қилди.
Спикер “Олий Радага ташқи ишлар вазири Д.Кулебадан истеъфога чиқиш ҳақида ариза келиб тушди. Ушбу ариза келгуси йиғилишда кўриб чиқилади” деб хабар берди.
Дмитрий Кулеба ташқи ишлар вазири лавозимида 2020 йилдан бери ишлаб келмоқда. Унинг ўрнини кўпроқ эҳтимол билан унинг биринчи ўринбосари Андрей Сибига эгаллаши кутилмоқда.
Аввалроқ Украинада бешта вазир: саноатнинг стратегик тармоқлари бўйича вазир Александр Камишин, адлия вазири Денис Малюск, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар бўйича вазир Руслан Стрелец, Европа ва Евроатлантик интеграция бўйича бош вазир ўринбосари Ольга Стефанишина ва вақтинча ишғол қилинган ҳудудларни реинтеграция қилиш бўйича вазир Ирина Верешук истеъфога чиққанди.