Мактаб ва университетни бир вақтда тугатди


  • 12 Май, 2014
  • 1188

16 ёшли Грейс Буш Флоридада қобилиятли ўқувчиларга мўлжалланган университет ва мактабни бирга ўқиш имконини берувчи мактабни икки диплом билан битирди.

Буш ўтган жума куни Флорида Атлантик таълим муассасасининг университетидан жиноят ҳуқуқи факультети дипломини олди. Қобилиятли ўқувчи шу таълим муассасининг лицей бўлимидан келажак битирувчи ҳужжатини эса келаётган жума куни олади. АҚШнинг Флорида штатида яшайдиган 16 ёшли Грейс Буш исмли ўқувчи бир ҳафта ичида лицей ва университет дипломини олиб, фавқулодда бир муваффақиятга эришди. Буш бу муваффақиятга маълум шартларни бажара олган ўқувчиларга бир вақтнинг ўзида лицей ҳамда университет дарсларини ўқий олиш имконини берувчи махсус дастур ёрдамида эришди. “13 ёшлигимда бошлаган бу дастурни ёз вақтида ҳам дарсларим сабабли 4 йилдан оз вақт ичида тугатишга муваффақ бўлдим” деб айтган Буш бундан кейинги мақсадининг ҳуқуқ соҳасида магистрлик даражасини олиш эканлигини маълум қилди. 9 фарзандли бир оиланинг 3-қизи бўлган Грейс Буш интервью олган журналистларга “Бир куни АҚШнинг Адлия вазири бўламан” деб ўз олдига қўйган мақсадлари катта эканлигини билдирди. Бушнинг оиласи қизининг муваффақиятидан жуда мамнун. Грейснинг икки ёшидан бошлаб ўқишни бошлаганини айтган онаси қизининг ўз олдига қўйган мақсадларига албатта етишишини билдирди.

Грейс Буш икки дипломни бирданига олиш учун кунларини қаттиқ тартиб асосида режалаштирганини ва ҳеч вақт бу режасини бузмаганлигини айтди. Буш ҳар куни эрталаб 05:30 да ўрнидан туришини, иккита оркестрда флейта чалиши айтди. Кунига олти соат ухлайдиган Буш “Баъзан болаларча ўйнаб-кулмаганимни ўйласам ҳам бахтлиман” дейди.


Бошқа мақолалар