Хитой 13 нафар уйғурни қатл этди


  • 17 Июнь, 2014
  • 1183

Хитойнинг расмий хабар агентлиги “Xinhua” Шинжан уйғур автоном минтақасида 13 кишининг қатл жазоси амалга оширилганлигини билдирди.

“Xinhua” тарафидан эълон қилинган қисқа хабарда маҳкумларнинг террор ёки хавфли жиноятлардан аввал кўрилган 7 та айб билан ўлимга ҳукм этилгани маълум қилинди.

Шинжан уйғур минтақасида бугун ниҳоясига етган бошқа бир даъвода пойтахт Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида ўтган йили бўлиб ўтган намойишлар туфайли 3 нафар уйғур ўлимга ҳукм қилинди.

BBCга кўра, Шинжан уйғур автоном минтақасида борган сари кучайиб бораётган зиддият сабабли сўнгги бир йилда юзага келган воқеаларда камида 108 киши ҳаётдан кўз юмган.


Бошқа мақолалар