Қўқонда 13,3 килограммли олтин қуйма топилди


  • 21 Июнь, 2014
  • 1205

Қўқоннинг эски шаҳар қисмида канализация қувурларини янгилаш вақтида қурувчилар оғирлиги 13,3 килограммга тенг олтин қуймасини топиб олди.

Қуйма кеча, 7 июнь куни соат 20:15 атрофида Қўқон шаҳар «Сувоқова» корхонасининг беш нафар ишчиси томонидан Ҳамза Умаров номидаги шаҳар драма театри орқасидаги канализация тармоқларини таъмирлаш вақтида топилган.

Қуйма тўртбурчак ғишт кўринишида бўлиб, устига Россия империяси герби ва 1917 йил ёзуви туширилган. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қуйманинг бозордаги нархи 500 минг долларни ташкил этиши мумкин, деб ёзади UzbekNY.tv.

Олтин қуймасини топиб олган беш нафар ишчи ушбу топилмани ички ишлар органига топширган. Бунинг эвазига улар қандайдир рағбатлантирилганми-йўқми, номаълум.

Ҳуқуқшунос Хушнуд Худайбердиевнинг ёзишича, давлатга топширилганда хазина (ушбу ҳолатда – Қўқонда топилган олтин қуймаси) топилган жой ер эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг 50 фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эга.

«Агар ўша топилган олтин 1 миллион долларга баҳоланган бўлса, унда топганлар 500 минг доллар олади», – деб ёзади ҳуқуқшунос.

daryo.uz сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар