- 2013-02-12
Саккиз йилдан бери комада бўлган Исроилнинг собиқ президенти Ариэль Шарон 85 ёшида оламдан ўтди. Хаим Шиба номли тиббий марказда ётган Шароннинг аҳволи сўнгги кунларда оғирлашганди. Исроилда 2001-2006 йиллари орасида Бош вазир лавозимида фаолият кўрсатган Шарон 2006 йили 4 январда бошдан кечирган мия қонаши сабабли комага тушганди. Шарон Мудофаа вазири лавозимидан ишлаган 1982 йили Исроилнинг Ливанни ишғол қилиш ҳаркатига қўмондонлик қилганди. Тахминан 1000 киши ҳаётдан кўз юмган Сабра ва Шатилла қатлиомларининг бош жавобгари бўлган Шарон “Байрут қассоби” сифатида тарихга кирганди. Исроил аскарларининг кўмаги билан қатлиомни амалга оширган христиан тўдалари 991 кишини ўлдириб, жасадларини таниб бўлмайдиган ҳолга келтирганликлари учун кўпчилигининг шахсларини аниқлаб бўлмаганди.
Ариэль Шарон ким эди?
Ариэль Шарон (1928 йил 26 февралда туғилган) Исроил давлатининг Бош вазири лавозимида ишлаган сиёсатчи. Ҳозир давлат тепасида бўлган Кадима партиясининг қурувчиси ва илк лидери эди.
Шарон армияга 14 ёшида кирди. Шарон ҳарбийлик билан бир қаторда Тель-Авив университетида ҳуқуқ бўйича таълим олди. 1972 йили бўлиб ўтган 6 кунлик жангда Шарон армиядан ҳайдалди. Орадан 1 йил ўтмай ҳарбий хизматга қайтадан чақирилди. 1973 йили Кнессетга сайланган Шарон 1 йилдан кейин истеъфога чиқиб, шу даврдаги Бош вазир Изак Рабинга хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлди. 2001 йили февраль ойида ўтказилган Бош вазирлик сайловида ғолиб чиқиб, Бош вазир лавозимини эгаллади.