Хизбуллоҳ Жанубий Кипрга таҳдид қилди


  • 21 Июнь, 2024
  • 98

Хизбуллоҳ бошчиси Ҳасан Насраллоҳ Фаластиндаги қатлиоми билан бирга Ливанга ҳам ҳужум қилаётган Исроилни қатъий равишда огоҳлантирди. Насраллоҳ Исроил яна бир бор Ливанга ҳужум қиладиган бўлса, Жанубий Кипрга ракета ёғдиришини маълум қилди.

Хизбуллоҳнинг юқори лавозимли қўмондонларидан Толиб Сами Абдуллоҳ Исроил армиясининг 11 июнь куни Ливанга уюштирган ҳужуми натижасида ҳалок бўлганди.

Абдуллоҳни хотирлаш тадбирига видео-конференция орқали қатнашган Ҳасан Насраллоҳ Исроилнинг Ливанга қарши ҳужумида самолётларига базаларидан фойдаланишга рухсат берган тақдирда Жанубий Кипр нишонга айланиши борасида огоҳлантирди.

Насраллоҳ бу вазиятда Кипр республикасининг урушда иштирок этаётган ўлка сифатида ҳисоблаб, бунга кўра иш тутишларини билдирди.

Исроилнинг Кипрда мунтазам ҳарбий амалиёт ўтказиб келаётганини таъкидлаган Насраллоҳ Ливанга қарши ҳужумда Жанубий Кипрнинг аэропортлари ва базалари қўлланилиши бўйича разведка маълумотлари олганлигини маълум қилди.

Хизбуллоҳ Исроил билан бутунлай уруш ҳолатига киришга уринмаётганлигини таъкидлади. Лекин мажбур қолган тақдирда бу уруш “ҳеч бир қоидасиз ва чегараси бўлмаслиги”ни билдирди.

Хизбуллоҳ бошчиси Насраллоҳ “Биз урушни хоҳламаймиз. Лекин бундай уруш юз берса, Исроилдаги ҳеч бир жой ракета ва дронлардан хавфсиз бўлмайди” деди.

Жанубий Кипр президенти Никос Христолидис эса Эрон билан Хизбуллоҳ орасида бир томонга ён босишдан узоқлигини айтиб “Кипр муаммонинг эмас, чоранинг бир бўлагидир” деди.

Жанубий Кипр ҳукумати бироз аввал Исроил армиясига ҳаво кенгликларидан фойдаланишга рухсат берганди.


Бошқа мақолалар