- 2019-09-16
Миср пойтахти Қоҳирадаги метродаги 25 июнь, чоршанба куни тонгда бир неча портлашлар юз берди. Бунинг натижасида, Agence France-Presse ахборот агентлиги хабарига кўра, икки киши ҳалок бўлган.
Қўлбола портловчи қурилмалар Миср пойтахти шимоли ва марказидаги тўртта метро бекатида ишга туширилган. Ерости темирйўли ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари иш олиб боришмоқда.
Ушбу ҳодиса учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз бўйнига олганича йўқ.
Бироқ, маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, мамлакатда содир бўлган сўнгги портлашлар ортида собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари турган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.
Муҳаммад Мурсий 2013 йил июлида рўй берган ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳокимиятдан четлатилган эди.