Туркия АҚШ билан алоқани узмоқда


  • 16 Октябрь, 2017
  • 792

Туркия АҚШ билан алоқаларни узиш йўлида бораётганини яққол намойиш қилмоқда. Келгуси кутилаётган қадам НАТО таркибидан чиқиш.

Бугун маълум бўлишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ элчиси Джон Бассни Туркияда ўз мамлакатини тамсил қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Эрдўғон Белграддаги матбуот анжуманида “Биз уни АҚШнинг Туркиядаги вакили сифатида қабул қилмаймиз” деди. Эрдўғон бу билан бирга Басс билан хайрлашув учрашувини ҳам ўтказишни истамаслигини таъкидлади.

Эрдўғоннинг бундай кескин баёнотларига мамлакатлар орасидаги дипломатик зиддиятлар сабаб бўлди. Истанбулдаги АҚШ элчихонаси ходими Метин Топуз Фетулла Гулен билан алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганди. Унга жосуслик ва давлат конституцияга тизимини қўпоришга уриниш айблари қўйилди.

8 октябрда АҚШ элчихонаси Туркия ватандошлари учун ноиммиграцион визалар беришни тўхтатилганини маълум қилди. Анқара бунга дарҳол жавоб қайтарди.

Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг узилишига асосий сабаб, 2016 йилги муваффақиятсизлик билан якунланган Гулен давлат тўнтаришига уриниши бўлди. Туркия ҳукумати бу тўнтаришга уринишда АҚШ бош ташкилотчи эканлигини жуда яхши англади. Шунга қарамай АҚШ ҳукумати тўнтаришга уринишнинг асосий бошчиси Фетулла Гуленни Туркияга топширишдан бош тортмоқда. Анқара тўнтаришга уриниш ишларида тергов давом этаётганини, лозим бўлса АҚШ ватандошларини ҳам ҳибсга олиши мумкинлигини амалда кўрсатди.

Туркия ва Вашингтон алоқаларининг ёмонлашувига яна бир сабаб Москва-Анқара-Теҳрон муносабатларининг илиқлашуви ҳам сабаб бўлмоқда. Ушбу мамлакат бошчилари сўзда ҳам, амалда ҳам мустаҳкам ҳамкорликни ва Атлантика блокига рақиб бўлишни кўрсатишмоқда.

Сурия ҳам келишмовчилик юзага келаётган муҳим минтақа. Бунга қўшимча, АҚШ тарафидан суриялик курдларнинг қўллаб-қувватланиши бўлди. Вашингтон Анқаранинг кўплаб талаб ва илтимосларига қарамай, курдларни қурол ва маблағ билан таъминлаб келмоқда.

Туркия бундан кейин ҳам ғарбдан узоқлашишдан тўхтамайди. Ўтган ҳафта Эрдўғон Туркия Европа иттифоқи учун интилмаслигини айтганди. Энди навбатда НАТО таркибидан чиқиш эҳтимоллиги бор. Чунки НАТО Анқаранинг манфаатларига жавоб бермайди. Блок Туркиянинг ҳаракатини чеклаб, унинг хавфсизлиги учун ҳеч нарса бермаяпти. 


Бошқа мақолалар