Яҳудийларнинг “Курдистон” ишқи


  • 30 Июнь, 2014
  • 1090

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху шиалар ва суннийлар орасидаги зиддиятлар ортиши сабабли минтақада мустақил бир курд давлатининг қурилишига дастак беришларини маълум қилди.

Нетаньяху Тель-Авив университетида талабалар билан ўтказган мулоқотида минтақанинг хавфсизлиги учун у ерда курд давлати қуриш кераклигини таъкидлади. Испания хабар агентлиги “Europress”даги хабарга кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мулоқот давомида “Курдлар курашчан халқ. Сиёсий шартларни ҳам бажаради, бу борада мустақил бўлишга ҳақли” деди.

Биньямин Нетаньяхунинг бу гаплари минтақадаги Ироқнинг бутунлигини ҳимоя қиладиган АҚШнинг қарашлари билан зид келмоқда.


Бошқа мақолалар