Халқ бирлиги жумҳурияти қурилди


  • 30 Июнь, 2014
  • 1122

Украинанинг шарқида Россия тарафдорлари бошлаган исёнлар натижасида референдум орқали ўз мустақилликларини эълон қилган Донецк ва Луганск вилоятлари бирлашиб, “Халқ бирлиги жумҳурияти”ни қурди.

Донецк ҳукумати биносида ўтказилган йиғилишда Донецкдан 21 ва Луганскдан 28, жами 49 депутат иштирок этганлиги маълум қилинди. Йиғилишда қасамёд келтирган вакилларнинг ўз вазифаларини бошлаганлиги қайд этилди.

Овоз бериш билан маълум қилинган илк конституциянинг “Халқ бирлиги жумҳурияти демократик, бирлашган ва вилоят тизимли жумҳуриятдир” эканлиги билдирилди. Қурилган бирликнинг кенгайишга очиқлиги, ватандошларининг ҳақ ва эркинликларини ҳимоя қиладиган жумҳурият эканлиги таъкидланди.

Янги қурилган Халқ бирлиги жумҳуриятининг илк парламент раиси Олег Царев эканлиги маълум қилинди. 


Бошқа мақолалар