- 2025-05-16
Фаластин тупроқларини сотиб олиб, “террор давлати”га асос солган Исроил, эндиликда Грециянинг
40 та оролини сотиб олиш ёки ижарага олиш учун ҳаракат бошлади. ШКТР (Шимолий Кипр Турк Республикаси) Ташқи ишлар вазири Таҳсин Эртуғрул: “Туркия бу ақлсизликка бефарқ қолмайди”, деди.
Исроил раҳбарияти Греция оролларини бошпанага айлантириш режаларини тузмоқда. Мудофаа вазири Исраэль Ганцнинг “Кахоль Лаван” партияси томонидан ишлаб чиқилган режага кўра, Яҳудий Миллий Жамғармасидан (JNF) ажратиладиган маблағ ҳисобига Греция ороллари 40–50 йил муддатга ижарага олинади ёки сотиб олинади.
Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) Ташқи ишлар вазири Таҳсин Эртуғрул шундай деди:
“Бу ташаббусни Греция оролларидан мустақил деб бўлмайди. Асосий мақсад – Кипр оролидир. Бу очиқ-ойдин ақлсизлик ва 1900-йиллар бошидаги Фаластинни ишғол қилиш лойиҳасининг такроридир. На Шимолий Кипр, на она ватан Туркия бундай ўзбошимчаликка бефарқ қараб тура олмайди. Исроилнинг оролларга жойлашиши очиқ уруш сабабидир.”
Эгей-Греция геосиёсатини яхши биладиган мутахассислардан бири, истеъфодаги денгиз полковниги, профессор Желалеттин Явуз оролларнинг баҳсли мақомига диққат қаратди. “Греция томони 1960-йиллардан бошлаб, қуролсизлантириш шартига қарамай, оролларни қуроллантириб келмоқда”, деган Явуз қуйидагиларни таъкидлади:
“Лозанна шартномаси билан булар қайд этиб қўйилган. Туркия бугун бутунлай бошқача кучга эга давлат. Ҳозирда учта амфибия бригадамиз у ерда шай турибди. Чаноққалъада бир корпус қўшинимиз бор. Эгейда энг кичик бир ҳарбий кемага ёки ҳаракатчанликка тоқатимиз йўқ. Бу борадаги қатъиятимизни Кардак инқирозида етарлича кўрсатдик. Яҳудийларнинг Эгейга бўлган иштиёқи Грециянинг «Мегали Идея»си билан жуда ўхшаш жиҳатларга эга. Бу ерда бир турдаги «Арзи мавъуд – Мегали Идея» иттифоқи манзараси бор.”
Явуз сўзида давом этиб, шундай деди:
У ер учун битта турк бўлинмаси етарли. Туркия эътироз билдираётган 152 та орол ва оролча мавжуд. Исроилнинг бу ташаббуси ёки тарғиботи Турк–Греция урушини келтириб чиқариш салоҳиятига ҳам эга. Эҳтиёт бўлишимиз шарт.
Греция келинган нуқтада НАТО ва Иттифоқдан умидини узди. Туркияга қаршиликда фақат Исроилни ўзларига суянч деб билмоқдалар. Исроил билан биргаликда вужудга келтирган “Турк таҳдиди” тушунчаси доирасида Эгей оролларини яҳудий бошпанасига айлантириш ва шу баҳона билан ҳудудда Исроил ҳимоя қалқонини “Темир гумбаз” барпо этишни режалаштирмоқдалар.
Бироқ бугун кучли Туркия бор ва ҳар қандай сценарийга ҳарбий жиҳатдан тайёр давлатмиз. Исроил нуқтаи назаридан булар кутилмаган ҳаракатлар эмас. Кипр устида қора режалар тузаётганлари ҳаммамизга аён. Туркияга, айниқса, F-16 ва F-35 қирувчи самолётлари борасидаги тўсиқларда яҳудий лоббиси нечоғли фаол экани кўриниб турибди. Бу блоклашларнинг барчаси бугунги кунларни ҳисобга олган ҳолда қилинган эди.
ШКТР Ташқи ишлар вазири Таҳсин Эртуғрул эса ушбу режани хаста онгнинг янги алахсираши деб атади. Эртуғрул газетага берган баҳосида шундай деди:
“Исроилнинг Эгейга кўз тиккани жуда аниқ. Бироқ уларнинг асл мақсади – Кипрга яна бир қадам яқинлашиш. Эгейга жойлашиш сабаби сифатида эса Исроилга нисбатан таҳдид эҳтимолини кўрсатишмоқда. Ваҳоланки, ҳамма жойга ҳужум қилаётган, ёқиб-йиқаётган ва одам ўлдираётган давлат – Исроилдир. Бу босқинчилик фикрининг янги ва ифлос ҳаракатидир. Очиқчасига Туркияни нишонга олган янги қамал қалқони ҳақиқати билан юзма-юз турибмиз. Худди Озарбайжон – Зангезур, Сурия, Эрон, Ғазо ва Кўрфазда бўлгани каби. Ҳеч ким бу воқеани фақат Эгей билан чекланган деб кўрмаслиги керак. Кипрни қўлга киритиш – уларнинг асл ниятидир.”
“Эгейдан Кипргача чўзилган «Темир гумбаз» чизиғини тортиб, Туркияни Кипрдан ҳайдаб чиқариш ва Ўрта денгиз билан бирга Эгейни Исроил–Греция кўлига айлантирмоқчилар. На ШКТР ва на она ватан Туркия бунга йўл қўймайди”, деган Эртуғрул қуйидагиларни қўшимча қилди:
“Режа заҳарли ва у нафақат сўз даражасида, балки ҳарбий, дипломатик ва сиёсий жиҳатдан ҳам хавфли. Биз бу қамал қилиш ва асирга олиш иштиёқига қарши тайёр туришимиз керак. Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан бу йўналишда ташланган қадам бизга мудофаа ва мудохала қилиш ҳуқуқини беради. Бошқа томондан, бу ҳам Исроил, ҳам Греция учун ўз жонига қасд қилиш бўлади.”
Истеъфодаги турк генерали Иброҳим Буюкбош ҳам Эгей Туркия учун шунчаки денгиз эмаслигини айтди. “Исроил бугун «бошпана» деб кирган жой эртага улкан разведка базасига ва Фаластинга ўхшаш ишғол гарнизонига айланади”, деган Буюкбош шундай фикр билдирди:
“Тарих бизга яҳудий рефлексининг ер сотиб олишдан мақсади – босиб олиш харитасини чизиш эканини аччиқ тажрибалар билан ўргатди. Эгей ва Ўрта денгизда демографик ва мулкчиликка асосланган янги ўйин қурилаётгани аниқ. Сионист режим «хавфсизлик» баҳонасида географияни қайта шакллантирмоқда. Туркия, Кипрда бўлгани каби, Эгей оролларидаги мулкчилик ҳаракатларини сонияма-сония кузатиб бориши лозим. Денгиз ваколатлари ва ороллар масаласида янада фаолроқ сиёсат юритилиши керак. Ороллар мақомини бузадиган ҳар қандай ҳаракатга ҳарбий куч ишлатиш билан биргаликда оператив жавоб берилиши шарт. Жимгина ва маккорлик билан яқинлашаётган бу таҳдид мутлақо бартараф этилиши лозим.”