- 2016-12-01
Франция собиқ президенти Николя Саркози ваколатни суиистеьмол қилиш бўйича очилган ишга гувоҳлик бериш учун қўлга олинди, дея хабар беради Рейтер агентлиги.
Агентликнинг қайд этишича, сешанба куни тонгда Саркози Париж яқинидаги Нантер шаҳрида жойлашган бўлимга келтирилган. “Саркози гувоҳлик бериш учун Нантерга чақирилди ва қўлга олинди”, - дейилади агентлик манбасида.
“Франс Пресс” нашрининг қайд этишича, терговчилар Саркозини 24 соат давомида ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Хабарда ёзилишича, Саркози коррупция иши юзасидан олиб борилаётган тергов ишларига гувоҳлик бермоқда.