ИШИД ваҳҳобийлари


  • 7 Июль, 2014
  • 1443

Мусулда назоратни ўз қўлига олган ИШИД энди шаҳардаги масжид ва мақбараларни динамит ёрдамида ер билан бир қилмоқда.

Ироқнинг Мусул шаҳри ва бошқа баъзи сунний минтақаларни назорат қилаётган террористик ташкилот ИШИД қўлга киритган жойларида масжид ва мақбаларни ўзларига нишон қилиб олишди. ИШИД Мусул ва Талофардаги кўплаб қабр, мақбара ва шиаларга тегишли ибодат жойларини динамит ёрдамида портлатиб юборди. Сурияда ҳам худди шундай ваҳшатни ёйган ИШИД Мусулдаги бутун мақбараларни бузишга қарор қилди. ИШИДнинг бу душманлиги остида ваҳҳобийлик ақидаси ётибди. Бу ақиданинг асл манбаи бўлган Саудия Арабистонда ҳам Асҳоби киромга тегишли мақбаралар билан бирга бошқа бутун мақбаралар бузиб ташланганди.

Бошқа тарафдан мазҳабчилик қилиб ИШИДнинг ўлкада ёйилишига катта улуш қўшган шиа Бош вазири Нури ал Маликий бош вазирлик номзодлигидан асло воз кечмаслигини билдирди. Маликий давлат телевидениясига берган интервьюсида “Террористлар қаршисида жанг майдонидан чекинишим диний, ватаний ва ахлоқий жавобгарликдан қочиш маъносига келади. Шу сабабли бош вазирлик номзодидан асло қайтмайман” деди. 


Бошқа мақолалар