- 2014-03-12
Франция терактларда 17 кишини қурбон берди. Президент Олланд инсоният учун маршга дунё лидерларини Парижга таклиф қилди. Лекин Исроил бош вазири Нетаньяхунинг келишини истамади. Бундан келиб чиқадиган хулоса диққатга сазовор эди: Сайлов кампанияси учун ўлкамда ўзингни кўз-кўз қилма!
Францияда юз берган терактларни баҳона қилиб, ислом душманлари мусулмон оламини қоралашди. Лекин Франциянинг пойтахти Париж исломофоб лоббисига кутилмаган зарба берди. Франция президенти Франсуа Олланд терроризмга қарши бутун лидерларни Парижга таклиф қилди. Жами 50 та давлатдан вакиллар якшанба куни Парижга боришди. 1,5 миллион киши ёнма-ён терроризмга қарши марш юришди. Лекин уларнинг орасида исталмаган бир одам бор эди. Бу Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эди. Бунга қараганда Олланд “Charlie Hebdo” ҳужумлари ортидан ташкил этилган бирдамлик маршига Нетаньяхуни чақирмаганди.
“Charlie Hebdo” қатлиомини мусулмон-мусавий тортишувига айлантиришни истамаган Олланд Нетаньяхуга “Парижга келма” деди. Олланд бундан ташқари Исроил бош вазирининг бу маршдан ўзининг сайлов кампанияси учун фойдаланишидан хавотир олди. Лекин Нетаньяху бутун буларга қарамай маршда иштирок этиш учун келди. Олланд буни кўриб, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосни ҳам таклиф қилди. Олланднинг Нетаньяхуга қарши жаҳлини Париждаги катта синагогдаги хотирлаш мажлисида ҳам сезилди. Франция лидери яҳудий жамоатидан юзлаб киши иштирок этган йиғиннинг катта қисмида қатнашди. Лекин Нетаньяху саҳнага чиқиши билан ўрнидан туриб, синагогдан чиқиб кетди.
Париждаги миллионлар маршига АҚШдан президент Барак Обама ва вице-президент Джо Байден дохил расмийлар иштирок этишмади. АҚШ матбуотига кўра, Обама ва Байден хавфсизлик баҳонаси билан Парижга боришмаган. Лекин республикачилар Обамага қаршилик кўрсатишди. Бошқа тарафдан дўконга ҳужум қилган Амади Кулибалининг аввалги кун чоп этилган ва ИШИДга алоқасини ошкор қилган видеосининг акс-садолари давом этмоқда. Кулибалининг видеосини пайшанба куни аёл полициячини ўлдирганидан кейин олингани аниқланганди. Лекин видео жума куни юз берган гаровга олиш воқеасидан кейин эълон қилинди. Шу сабабли Кулибалига Франция ичида дастак берувчиларнинг борлиги хавотир туғдирмоқда. Париждаги терактлардан кейин Европадаги хавфсизлик чоралари орттирилди. Францияда яҳудийларга оид 717 та мактаб ва ибодатхоналарни қўриқлаш учун 5 минг полициячини ажратиш қарорлаштирилди.