- 2017-10-05
Бриолле ҳокими Андре Маршан шаҳарни пашша босиб кетганлиги бўйича шикоятга жавоб бера олмагач “пашшаларнинг шаҳарга киришини тақиқловчи” қарор чиқарди.
Франциянинг ғарбида Мен ва Луара департаментидаги Бриолле ҳокими Андре Маршан пашшалардан тинмай шикоят қилувчи шаҳар аҳолисига ўзининг чорасизлигини англатиш учун ой бошида “пашшаларнинг шаҳарга киришини тақиқловчи” қарор чиқаргани маълум бўлди. Маршан матбуот анжуманида 3 минг киши яшовчи Бриолледа июнь ойидаги селлардан кейин пашша-чивин кўпайиб кетганлигини ва аҳолининг бундан шикоят қилганлигини айтди. Шаҳар аҳолиси бу муаммога ечим топишини талаб қилганини билдирган Маршан ой бошида юқоридаги қарорни қабул қилишга мажбур бўлиганини маълум қилди.
Маршан “Бу қарор одамларга бу борада ҳеч нарса қила олмаслигимни билдиришнинг ҳажвий йўлидир” деди. Шаҳарнинг турли жойларига пашшалар учун тузоқ жойлаштирилганини, лекин бунга қарамай аҳолининг шикоят қилаётганини айтиб ўтган Андре қўлидан бошқа ҳеч нарса келмаслигини сўзлади. Маршан ушбу қарорни чиқарганидан кейин тасодифан пашшаларнинг камайганини, лекин яна бир селдан кейин шаҳарни пашша босиб кетиши мумкинлигини қўшимча қилди.