Туркия суриялик қочоқларнинг Европага ўтишига тўсиқ бўлмайди


  • 28 Февраль, 2020
  • 434

Туркия ҳукумати суриялик қочоқларнинг Европага ўтишини тақиқламасликка қарор қилди. Бу ҳақда Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Умар Челик хабар берди. Бу қарор 27 февраль куни Идлибда турк аскарлари ҳалок бўлгандан кейин ўтказилган экстерн йиғилишда қабул қилинди. Идлибда турк аскарлари шаҳид бўлиши ортидан Туркия Суриядан келаётган мигрантларни қуруқлик ёки денгиз йўли орқали Европага ўтишларини тўхтатмасликка қарор қилди.

Турк конвойига ҳужум 27 февраль куни Жабал-аз-Завия туманида рўй берди. Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг авиазарбалари оқибатида 29 нафар турк ҳарбийи ҳалок бўлди. 36 киши жароҳат олиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Кейинроқ Туркия президенти маъмурияти Сурия ҳарбийлари позицияларига зарба беришни бошлаганлигини маълум қилди. Маъмурият “Бизнинг қуруқликдаги ва ҳаводаги ҳарбийларимиз кўмагида Башар Асад тузуми позицияларига зарба беришни бошладик ва зарба беришда давом этамиз” деб баёнот берди.


Бошқа мақолалар