- 2015-05-12
Ироқнинг 2003 йилги ишғолида АҚШ президенти бўлган Жорж Буш қатнашган бир йиғилишда Украина ўрнига Ироқ деди. Бушнинг “Бир одамнинг сўзи билан Ироқни бутунлай ноқонуний ва шафқатсизларча босиб олишга киришиши” ифодалари ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.
Жорж Буш Далласда қатнашган йиғилишдаги нутқида “Бу натижани Россия назорат қилолмаганлиги ва бир одамнинг сўзи билан Ироқни бутунлай ноқонуний ва шафқатсизларча босиб олишга киришиши бўлди” деди. Украина ўрнига Ироқ деган Буш дарров хатосини тушуниб “Яъни Украина” деб тузатди. Залга чўккан жимлик ортидан “Ироқни ҳам...” дегач залда кулгу овозлари эшитилди. Бушнинг сўзлари ижтимоий тармоқларда тезлик билан ёйилди ва фақат “Twitter”нинг ўзида 3 миллиондан ортиқ бўлишилди.
2003 йили Буш президентлик даврида АҚШ оммавий қирғин қуроли борлигини баҳона қилиб Ироқни ишғол этганди. Узоқ вақт давом этган тўқнашувларда юз минглаб одам ҳалок бўлиб, кўплаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлганди.