Исроил билан Ливан келишди


  • 28 Октябрь, 2022
  • 165

Исроил ҳукумати Ливан билан денгиз чегараларини белгилаш бўйича келишув имзолади. Исроил бош вазири Яир Лапид Ливаннинг келишувни имзолаш билан бирга Исроил давлатини тан олганини ҳам билдирди.

Лапид: “АҚШ ва Франция ҳар куни ёнимизда эмас ҳамда келишув учун хавфсизлик ва иқтисодий кафолатлар бермайди. Бу келишув Исроилнинг хавфсизлигини ҳамда Хизбуллоҳ ва шимолдан келадиган таҳдидларга қарши ҳаркат эркинлигимизни кучайтиради” дея келишувнинг айни вақтда иқтисодий муваффақият эканлигини айтди.

Денгиз келишуви имзоланишидан аввал июль ойида Кариш газ конига дронлар юборган Хизбуллоҳ, Исроил тортишувли ҳудудда газ қазиб олишда давом этса, ҳужум қилиш билан таҳдид этганди.

Исроил билан Ливан орасида 856 кмлик денгиз чегарасида келишмовчилик бор. Ҳар икки тараф бу ҳудуднинг ўзларига тегишли эканлигини таъкидлашмоқда. 


Бошқа мақолалар