- 2014-06-23
АҚШда қора танли ўсмирнинг ўлдириши ортидан вазият яна-да таранглашди. Фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати ҳам намойишчиларни тўхтата олмади. Тўқнашувлар кечаси билан давом этди. Иккинчи ўлим хабари эса оловга ёғ сепди. Даврага АҚШ армияси кирди.
АҚШда қора танли ўсмирнинг полиция тарафидан ўлдирилиши туфайли юзага келган кескинлик тўхтамади. Минглаган кишилар кўчага чиқиш тақиқига қулоқ солмади. Ўлканинг тўрт тарафидан исён овозлари кучайди. Миссури штатидаги Фергюсон шаҳрида 9 август куни Майкл Браун (18) исмли қора танли ўсмир оқ танли полиция тарафидан ўлдирилди. Ирқчи жиноят туфайли ўлка миқёсида намойишлар ўтказилди. “Қўлларимни кўтардим, мени отма” намойишлари 10 кундан бери давом этмоқда. АҚШдаги таранглик эса катта тезлик билан давом этмоқда. АҚШда Миссури губернатори Джей Никсон эълон қилган фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати ҳам намойишчиларни тўхтата олмади. Аввалги кеча юзлаган намойишчи чиқиб, полиция билан тўқнашди. Тунги соатларда Браун ўлдирилган жой ва атрофида полиция махсус кучлари дарғазаб оломонга қарши кўздан ёш оқизадиган газ ва резина ўқлар отди. Намойишчилар эса полицияга “Молотов коктейли” отиб, қаршилик кўрсатишди.
Кўплаган шаҳарларда давом этаётган намойишлар сабабли ҳар тарафни олов олди. Полиция сочган қалампир газидан жароҳат олганлар ёмон аҳволга тушишди. Дарғазаб халқ полициянинг номутаносиб куч ишлатишига норозилик кўрсатди. Бу орада губернатор Никсон Фергюсонга Милий гвардия қисмини киритишга кўрсатма берди. Минтақага киритлган 20 минглик АҚШ армиясининг фақат 60 нафри қора танли эканлиги идаао этилди. Кеча эса Лос-Анжелес шаҳридан иккинчи фожеали хабар келди. Руҳий касал бўлган Азелл Форд (25) исмли қора танли йигит тинтув пайтида ерда ётган ҳолида полиция ўқидан ҳалок бўлди. Лос Анжелес норозилик намойишларига саҳгна бўлди.
Полиция тарафидан ўлдирилган Майкл Брауннинг жасади устидан ўтказилган аутопсия ҳисоботи эълон қилинди. Жасадда иккитаси бошида, жами олтита ўқ топилди. АҚШ адлия вазири Эрик Холдер Брауннинг жасади устида федерал аутопсия ўтказишга кўрсатма берди. Вазирлик матбуот котиби Брайан Феллон қўшимча аутопсия кўрсатмасининг сабабини ҳодисадаги “фавқулодда факторлар” ва Брауннинг оиласидан келган талаб эканлигини билдирди.
Қаерда бир зиддият бўлса, шу ерда бўлган CNN International ўлкасидаги тўқнашувларни кўрмаган олди. Машҳур диктор Кристиан Аманпур Туркиядаги Гези воқеаларида Туркияни жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган минтақа деб эълон қилганди. АҚШдаги ҳодисалар ҳақида эса бир оғиз сўз айтмади. Ёлғончи диктор 10 кундан бери давом этаётган ҳодисаларни кўрмаган-билмаганга олмоқда. Аманпур каби воқеаларни кўпиртиришдан ортда қолмайдиган CNN эса норолизикнинг ортиши ва бўлаётган норозиликлар сабабли оз бўлса ҳам “Мени отма” намойишларига эфирда ўрин беришни бошлади.
Фергюсонда юзага келган норозилик АҚШ президенти Барак Обаманинг таътилини заҳар қилди. Обама таътилини ярмида ташлаб, Вашингтонга қайтди.