Россия мудофаа вазири ишдан олинди


  • 13 Май, 2024
  • 96

Россия президенти Владимир Путин мудорфаа вазири Сергей Шойгуни лавозимидан олиб, миллий хавфсизлик кенгаши котиблигига тайинлади. Путин янги тузиладиган ҳукуматнинг мудофаа вазирлигига собиқ бош вазир биринчи ўринбосари Андрей Белоусовнинг номзодини кўрсатди.

Россияда ўтган ҳафтада Путин қасамёд қилиб бешинчи муддатга президент лавозимида иш бошлаганди. У янги тузиладиган ҳукумат таркибида муҳим ўзгаришлар киритди. Путин янги вазир номзодларини тақдим этди.

Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевларни ишдаш бўшатиб, котибликка Шойгуни тайинлади.

Янги ҳукуматдаги мудофаа вазирига номзод сифатида эса собиқ бош вазир биринчи ўринбосари Андрей Белоусовни кўрсатди.

Путин тарафидан кўрсатилган ҳукумат номзодлари қуйидагича:

Мудофаа вазири: Андрей Белоусов

Ички ишлар вазири: Владимир Колоколцев

Ташқи ишлар вазири: Сергей Лавров

Фавқулодда вазиятлар вазири: Александр Куренков

Адлия вазири: Константин Чуйченко

Ташқи разведка хизмати директори: Сергей Наришкин

Федерал хавфсизлик хизмати директори: Александр Бортников

Ҳисоб палатаси раиси: Борис Ковальчук

Федерал қўриқлаш хизмати: Дмитрий Кочнев


Бошқа мақолалар