- 2023-04-12
Нигериядаги "Боко Харам" калласкесарлари боши Абубакир Шекоу 24 август, якшанба куни "Ислом халифалиги" тузилганини эълон қилди. Боко Харам жангарилари ҳозирда Нигериянинг каттагина ҳудудини ўз назоратига олган. Халифалик тузилганлиги ҳақида Боко Харам раҳбари "мужоҳид" ниқобидаги каллакесарлар назоратидаги Борно пронвинциясининг Гуоза шаҳрида эълон қилган.
Абубакир Шекоу ўзининг 52 дақиқалик видео-мурожаатида Гуозадаги кофирлар устидан қозонилган ғалаба учун Аллоҳга шукрлар қилган ва шаҳарнинг халифалик таркибига кирганини билдирган. «Биз жанг қилиш ниятидамиз ва назоратимиздаги ҳудудларни ҳеч қачон тарк этмаймиз», — дейди Шекоу.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон ойининг биринчи ҳафтасида собиқ «Ироқ ва Шом Ислом Давлати» (ИШИД) террор гуруҳи раҳбари (яҳудий) Абубакир ҳам «Ислом давлати» — Халифаликнинг тузилганини эълон қилганди.
Бундан ташқари, "Афғонистон Ислом Амирлиги" номли тўданинг етакчиси Мулло Умар ҳам "Амир-ул-Мўминин" титулига эга.