Путин ва Порошенко учрашди


  • 28 Августь, 2014
  • 1163

Владимир Путин ва Петро Порошенко музокара столига ўтиришди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин, Украина президенти Петро Порошенко, Белорусия президенти Александр Лукашенко ва Европа иттифоқи вакиллари Белорусия пойтахти Минскда бир орага келиб, бир неча соат Украинадаги ҳолат ва Донбассдаги вазиятни ўнглаш борасида музокара ўтказишди.

Ижобий ўтганлиги маълум қилинган музокаралар натижасидаги келишувга кўра, ўлканинг шарқидаги уруш ҳаракатларини тўхтатиш учун режа тузилади. Россия, Украина ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакилларидан ташкил топган гуруҳ фаолиятларини давом эттиради.

Россия хабар агентлиги “Риа Новости”нинг берган хабарига кўра, ҳеч бир сиёсатчи ва таҳлилчи кутмаган ушбу учрашувда Путин ва Порошенко илк бор музокара столида бир орага келишди. Икки президент бироз аввал Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланднинг харакатлари туфайли июнь ойида Нормандияда ўтказилган йиғилишда бир орага келиб, 10 дақиқача бирга бўлганди.

Учрашувдан кейин баёнот берган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, Украина ва Европа вакилларидан ташкил топган гуруҳ яқин кунлар ичида тўпланиши ҳамда бутун ҳайъат аъзоларининг ҳам бирга бўлишини билдирди.

Июль ойининг охирида ўтказилган алоқа гуруҳининг кўришувларида Россиянинг Украинадаги элчиси Михаил Зурабов, Украинанинг собиқ президенти Леонид Кучма ва Европа хавфсизлиги ва ҳамкорлиги ташкилотининг расмий вакили Хайди Тальявини иштирок этганди. 


Бошқа мақолалар