- 2024-09-13
Қурғоқчилик муаммоси билан курашаётган Испанияда маҳаллий ҳокимчиликлар мавсум меъёрларидан ортиб, рекорд даражага етган жазирама иссиққа қарши чора-тадбир кўра бошлади.
Африкадан келган тўлқин билан иссиқликларнинг мавсум меъёрларидан 10-15 даража юқорида эканлиги Оқденгизнинг ғарбидаги Испания статистика маълумотлари тўпланишни бошланганидан бери энг иссиқ апрель ойи бўлди.
Ўлканинг жанубида жойлашган Андулус минтақасида Қуртуба шаҳридаги аэропортда ҳаво ҳарорати 27 апрелда 38,7 даражага етди. Бу бугунги кунгача апрель ойларидаги энг иссиқ кун сифатида қайд этилди.
Испанияда нормал шартларда ёз ойларида татбиқ этиладиган чора-тадбирлар эрта бошланган иссиқ туфайли олдинга сурилди.
Жанубдаги Андулус, Экстемадура, Мурсия каби минтақаларда бўлганидек кўп жойларда маҳаллий ҳокимият қариялар ва нафас олишда қийналадиган хасталарнинг пешин вақтларида мажбур бўлмагунча уйдан чиқмасликлари, сояда бўлишлари, кўп миқдорда суюқлик ичишлари, бош кийим кийиб юриши, қуёш нуридан сақланиш кремларини суриб юриши ёки ортиқча овқатланишдан сақланиш каби огоҳлантиришларни ҳозирдан бошлади.
Пойтахт Мадридда одатда июнь ойидан ишга тушадиган жамоат ҳовузлари 13 майдан бошлаб, дарё бўйидаги пляжлар ҳам шу ҳафта аҳолига очилиши, граждан ёрдам жамоалари кўчаларда қарияларга сув тарқатиши маълум қилинди.
Бундан ташқари Каталония ва Валенсия каби автоном вилоятларда ҳам қарияларга ёз ойларида кўрсатиладиган ёрдамлар ҳозирга кўчирилгани билдирилди.
Тарихнинг энг қурғоқ баҳорларидан бирини ўтказган Испанияда 130 кундан ортиқ ёғингарчилик ёғмаган кўплаб жойлар бор.
Испания давлат телеканали “RTVE”нинг қурғоқчилик ҳақида эфирга узатган дастурида фермерлар “Йўқотишларимиз ҳозирдан 75% га етди. Агар ёмғир ёғмаса бутун ҳосилимизни йўқотамиз” деди.
Фермерлар ва фермер ташкилотлари конфедерацияси (COAG) “Баҳор ва қиш ойларида ёғингарчилик камлиги сўнгги ҳафталардаги ортиқча иссиқликлар билан янада ёмонлашди. Айниқса Андулус, Экстемадура, Кастилия Ла Манча, Мурсия ва Арагон каби энг қурғоқ минтақаларда аграр соҳада қилинган ишлар ва инвестициялар катта ҳисобда камайди. Йўқотишлар камида 3,5 миллион гектарлик экин майдонига тенг келади” деб изоҳ берди.
Европа марказий банкининг яқинда эълон қилган ҳисоботига кўра, иқлим ўзгаришидан энг кўп таъсир кўрган ўлкалар сифатида Франция ва Италия билан бирга кўрсатилган Испанияда 2023 йил март ойида ўтган йилги шу вақтга нисбатан зайтун ёғи 32%, тухум 25%, нон 13%, қуритилган егуликлар 6,7% қимматлаган.