Макрон танг аҳволда


  • 7 Декабрь, 2018
  • 634

“Сариқ нимчаликлар” бошлаган намойишлар француз ҳукуматини танг аҳволга солиб қўйди. Президент Макрон барча партия бошчиларига “Намойишларни тўхтатиш учун халққа чақириқ билан чиқинг” деди. Бунга жавобан учта сўл партия ҳукуматга қарши ишончсизлик бўйича овоз беришни истади.

Францияда бензин нархи ошиши ва иқтисодий шартларнинг ёмонлашишига норозилик сифатида 17 ноябрда бошланган “Сариқ нимчаликлар” намойишлари ўлкадаги сўнгги йилларда юз берган энг шиддатли намойишга айланди. Уч киши ҳалок бўлган, 222 нафари хавфсизлик ходими, жами минг 43 киши жароҳат олган ва минг 424 киши ҳибсга олинган намойишларда француз ҳукумати “Сариқ нимчаликлар” норозилик билдирган бензин нархини оширишни олти ойга тўхтатиб қўйганини маъулм қилди. Франция бош вазири Эдуард Филиппе бензин билан бирга электр ва газ нархларини ошириш ҳам олти ойга тўхтатиб қўйилганини билдирди. “Сариқ нимчаликлар”нинг “Намойишлар давом этади” деган баёнотидан кейин ҳукумат иккинчи масалада ҳам ён берди ва намойишчиларнинг талаблари орасидаги “Мулк солиғи қайта кўриб чиқилади” дейилди. Намойишчилар ҳукуматнинг кетма-кет ён беришини қониқтирувчи деб ҳисобламаганликларини билдиргач, бензик нархларини ошириш 2019 йил учун бекор қилинди. Буларга қарамай “Сариқ нимчаликлар” намойишдан воз кечмасликларини ва эртага катта норозилик намойиши ўтказишларини маълум қилишди.

Франция президенти Эммануэль Макрон барча партия лидерларидан намойишни тўхтатиш учун халққа мурожаат билан чиқишни илтимос қилган бир вақтда учта сўл партиядан ҳамла келди. Бу партиялар президент Макронга ишончсизлик бўйича овоз беришга қарор қилишди.

Ўтган йилларда турли ўлкаларда ўтказилган намойишлар ортидан намойишчилар қаршисида ортга қадам ташлаган президентларнинг лавозимидан ажралишига гувоҳ бўлдик. Қуйида булардан баъзиларини келтирамиз:

Португалия: 2012 йили иқтисодий кризис билан курашаётган ҳукумат янги эълон қилган тежамкорлик тадбирларига қарши халқдан келган улкан норозиликдан кейин ортга қадам ташлади. Собиқ бош вазир Жозе Сократеш 2014 йили коррупция билан айбланиб, қамоққа олинди.

Миср: 2012 йили Миср президенти Муҳаммад Мурсий ўлкада улкан норозиликка сабаб бўлган президентлик тизимини бекор қилди. 2013 йили бош қўмондон Абдулфаттоҳ Сисий тарафидан тўнтариш амалга оширилиб, ўлканинг илк сайланган президенти Мурсий қамоққа ташланди.

Бразилия: 2013 йили коммуникация нархлари оширилиши сабабли ўлка миқёсида давом этган намойишлар оқибатида штат бошқарувчилари паст келишди. Бразилия сенати коррупция билан айбланган Дилма Русефни президентликдан озод қилди.

Украина: 2013 йилнинг охирларида бошланган намойишлар ортидан Украина президенти Виктор Янукович 2014 йил февраль ойида намойишчиларнинг талабларини қабул этди. Лекин намойишлар шу билан чкунланмади ва Янукович ўлкадан қочишга мажбур бўлди.

Тайланд: 2013 йили Тайландда иқтидордаги партиясининг мажлисда ўтказган маҳкумларга амнистия қонуни лойиҳаси халқни кўчага чиқарди. Норозилик кучайгач, ҳукумат баҳсли қонунни қайтариб олди. 2014 йили эса тўнтариш бўлиб, лавозимидан ажралган бош вазир Йинглак Чиннават 5 йил муддатга қамоққа олинди. Лекин Чиннават қарор эълон қилинишидан олдин ўлкани тарк этди.


Бошқа мақолалар