- 2013-02-12
АҚШ миллий аэрокосмик агентлиги (НАСА) Эйфель минораси катталигида ва тухум шаклидаги астероиднинг декабрь ойи бошида ернинг яқинидан ўтишини маълум қилди.
Ерга яқинлашиб ўтадиган 4660 Nereus ёки 1982 DB дея номланган астероиднинг тухум шаклида эканлиги айтилди.
330 метр узунликдаги астероиднинг 11 декабрда ерга 3,9 миллион км яқинликда соатига 6578 км тезлик билан ўтиши билдирилди.
Тезлиги ва яқинлиги сабабли НАСА томонидан “потенциал таҳликали” категориясига киритилган бўлса ҳам астероиднинг ер учун ҳеч қандай таҳликаси йўқ деб ҳисобланмоқда.