Ғаззо ваҳшатининг молияти маълум бўлди


  • 30 Августь, 2014
  • 1273

Исроилнинг Ғаззога қарши уюштирган 51 кунлик ваҳшатининг натижасида Фаластин 8 миллиард, Исроил эса 4,5 миллиард долларлик моддий зарар кўрганлиги маълум бўлди.

Фаластин миллий иқтисодиёт вазирлиги вакили Тайсир Амр берган интервьюсида зарарларни аниқлаш натижасига кўра, Фаластин 7,5 билан 8 миллиард доллар орасида моддий талофатга учраганлигини маълум қилди. Амр ҳали аниқлаш ишлари давом этаётганини ва яқин кунларда натижалар тафсилотини кенг оммага маълум қилишларини айтди.

Исроил ҳужумларида зироат ва иншоот соҳалари энг кўп зарарга учраган Ғаззода зироат вазирлиги берган баёнотга кўра, 780 миллион доллар моддий зарар кўрган.

Ғаззо секторининг полиз майдонларининг 70%и Исроилнинг ракеталари остида қолганлиги, майда мол ва товуқ хўжаликларининг ҳам ярмидан кўпи қирилиб кетганлиги билдирилди.

Фаластин ободонлаштириш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳужумлари натижасида 16 минг 800 та уй ва иш жойлари бутунлай вайрон бўлиб, 35 минг уй қисман зарар кўрган. Шу маълумотларга кўра, Ғаззода 360 техник иш жойи бузилди ва қўлланиб бўлмайдиган ҳолга келди. Юзлаб иш жойлари ҳужумлар натижасида ва ишчиларнинг ишга чиқмаслигидан тўхтаб қолди. Шу туфайли минглаб киши ишсиз қолганлиги, бундан ташқари ҳужум давом этган 51 кунлик вақтда ишлаб чиқариш бутунлай тўхтаб қолганлиги маълум қилинди.

Бошқа тарафдан Исроил молия вазирлиги берган баёнотга кўра, Ғаззога қарши қилган ҳужумларида Фаластин томони қаршилик кўрсатиши оқибатида ҳамда уруш ҳолатида бўлганлиги сабабли 4,5 миллиард долларлик йўқотишга учради. Бу орада уруш туфайли турист келиши 30%га тушиб кетганлиги, Исроилда Фаластин томонидан нишонга олинган пойтахт Тель-Авивдаги Бен-Гурион аэропортининг бекитилиши ҳамда бир қанча ҳаво йўллари ширкатларининг бу ерга парвозларни тўхтатиши, айниқса Ашдод портининг ҳам бекитилиши моддий зарарга сабаб бўлган. Исроил ҳукумати Ғаззо чегарасига 40 кмлик масофада бўлган бутун ватандошларга кўрган зарарларини қоплашларини ваъда берди. Миср воситачилик қилган Қоҳирада ўтган муроса учрашувида 26 август соат 19:00 да урушни тўхтатишга келишилди. Исроил 7 июлда бошлаган ва 51 кун давом этган ҳужумларида 2145 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмди, 10 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. 


Бошқа мақолалар