Араканлик мусулмонлар учун 335 миллион доллар


  • 24 Октябрь, 2017
  • 787

БМТ Мьянманинг Аракан вилоятида армия ва фанатик буддистларнинг ҳужумларидан қочиб, Бангладешдан паноҳ топган араканлик мусулмонларнинг инсоний эҳтиёжларини таъминлаш учун талаб қилинган 434 миллион долларлик хайрия фондининг 335 миллион доллари тўпланганини маълум қилди.

БМТ эмигрантлар олий комиссари Филиппо Гранди БМТ Женева офисида ўтказилган Аракан учун халқаро ёрдам анжуманининг ёпилишида сўзлаган нутқида иштирок этаётган ўлка ва ташкилотларнинг мурувватига ташаккур билдирди.

Гранди 35 ўлка ва баъзи халқаро ёрдам ташкилотларининг қўллаб-қувватлаши билан БМТ аввалроқ маълум қилган 434 миллион долларлик тезкор фонднинг 335 миллион доллари тўпланганини билдирди.

Анжуманда видеоконференция орқали боғланган инсоний ёрдам ва кризисга масъул Европа иттифоқи комиссари Кристос Стайлианидес Аракан учун қўшимча 30 миллион евро хайрия қилинишини билдирди. У аввалроқ Араканга 21 миллион евро ажратилганини маълум қилганди. Шу тариқа Европа иттифоқидан жами 51 миллион евро ажратилди.

Анжуманнинг иккинчи мезбони Қувайт эса Аракан учун 10 миллион доллар беришини билдирди.

Маълумотларга қараганда, Туркия ёрдам кўрсатган давлатлар орасида энг кўп маблағ ажратган ўлкалар рўйхати бошида келаётганини таъкидланган. 


Бошқа мақолалар