Имтиёзлар бекор қилинди


  • 3 Октябрь, 2018
  • 651

Туркманистонда 2019 йил 1 январдан электр, газ, сув ва тузнинг бепул таъминоти тўхтатилади. Юқорида тилга олинганларнинг барчаси Туркманистон аҳолиси учун келаси йилдан бошлаб “имтиёзли нархлар”да етказилиб беради.

Туркманистон президенти Гурбангули Беридмуҳамедов “Туркманистон аҳолисини электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи билан таъминлаш ҳақида” қарорни имзолади. Фармонда ушбу қарор “давлатни барча йўналишларда ривожлантириш ва барқарорликни таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, ижтимоий имтиёзларни кучайтириш” учун қабул қилингани маълум қилинди.

Электр, газ, ичимлик суви ва ош тузи ўлканинг биринчи президенти Сапармурат Ниязов томонидан 1992 йили бепул қилиб қўйилган эди. Дастлаб булар 10 йилга, кейинчалик эса 2030 йилгача бепул деб белгиланди. Ҳозирги давлат раҳбари 2017 йили “барча имтиёзларни бекор қилиш ҳақида таклиф тайёрлашга” кўрсатма берганди. 


Бошқа мақолалар