- 2022-04-15
Индонезияда Мбаҳ Гото исмли одам ўзининг 145 ёшда эканлигини айтмоқда. Қўлидаги бутун ҳужжатлар бу гапини тасдиқламоқда. Йигирма йил аввал ўзига қабр учун ер сотиб олганлигини билдирган Гото яшашдан зерикканлигини, ўлишни исташини айтди. Ҳужжатларидаги туғилиш санаси 1870 йил 31 декабрь бўлган Гото, агар ҳужжатлари сохта бўлмаса дунёнинг энг қари одами сифатида қайд этилади.
Мбаҳ Гото кунларини радио тинглаш билан ўтказмоқда. Кўриш қобилияти жуда пасайиб кетгани учун телевизор томоша қила олмайди.
Гото Нигериялик 171 ёшда эканлиги иддао этиладиган, лекин расмий ҳужжатлар билан қайд этилмаган Джеймс Олофинтуйи ва 163 ёшда эканлиги айтилаётган эфиопиялик Дакабо Эббалар сафидан ўрин оладиганга ўхшайди.