Францияда бир ҳафтада 450 киши эмланди


  • 4 Январь, 2021
  • 427

Францияда 27 декабрда коронавирусга қарши вакцинация бошланган эди. Лекин орадан бир ҳафта ўтишига қармай жами 450 киши эамланди, холос. Бу ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди.

Сovid-19 вакцинациясига доир маълумотлар ёритиладиган “Ourworldindata” интернет саҳифасига кўра дунёда Сovid-19 га қарши вакцинация кампаниясида Франция эмлаш бўйича энг сўнгги ўринда қолмоқда. Эмлаш жараёни бир кунда бошланишига қарамай қўшни ўлка Германияда 230 мингдан ортиқ одам эмланиб, Францияда эса бу кўрсаткич 450 кишини ташкил этади.

Ҳукумат бу жараённи тезлаштириш учун бугун 35 кишини қуръа билан аниқланиб, уларнинг вакцинация стратегияси бўйича фикр-мулоҳазаларини билиш учун “Юртдошлар коллективи” лойиҳаси иш бошлайди.

Интернет фойдаланувчилар ушбу лойиҳа ҳақида ижтимоий тармоқларда “Болливуд каби секин”, “Франция вирусни назарга илмайди”, “Сўровнома ўтказиш учун ҳам камида 850 киши керак”, “Бундан кейин ўлкадаги ҳамма масала мана шу 35 кишидан сўралади”, “Миллий таълим дастурини ҳам шу 35 киши бошқаради” деган фиодалар билан киноя қилишди. Яна бир фойдаланувчи эса “1000 га яқин депутатдан иборат мажлис ва сенатимиз нима иш қилмоқда?” деган савол қўйди. Бошқа фойдаланувчи шифокор ва эпидемиологларга қарамай вакцинация стратегияси 35 кишига қараб қолганини танқид қилди.

Франция соғлиқни сақлаш мутахассислари ҳам ўлканинг вакцинация кампаниясидаги лаёқатсизлигини қоралаб, танқид қилишди. Уларга кўра, Франциянинг вакцинация жараёнида муваффақиятли бўлиши учун ҳар куни 32 минг 247 киши эмланиши керак. Ҳукумат матбуот котиби Габриэль Атталь норозиликларга жавоб бериб, Франциянинг ўзгача йўл излаётганини, 6 ой давом этадиган вакцинация кампаниясини 7 кунга кўра баҳоламасликни сўради. Декабрь ойида бош вазир Жан Кастекс январь ойида ўлкада бир миллионга яқин киши эмланишини айтганди.

Францияда кеча эълон қилинган сўнгги рақамларга кўра Сovid-19 аниқланган кишилар 12 минг 489 га ортиб, 2 миллион 655 минг 728га етди. Ҳаётдан кўз юмганлар сони эса 65 минг 37 га етди.


Бошқа мақолалар