- 2024-03-05
“SpaceX” ва “Tesla” каби кўплаб замонавий компаниялар асосчиси ва бошчиси Илон Маск шу онда дунёнинг энг бой одами ҳисобланади. маскнинг бойлиги ортишда давом этса, икки йилдан кейин дунёнинг илк триллионери бўлиши тахмин қилинмоқда.
“Tipalti Approve” таҳлилчилари Илон Маск ҳақида қизиқарли тадқиқот олиб боришди. Миллиардер бизнесменнинг бойлигини тадқиқи қилган таҳлилчилар 2024 йили Маскнинг илк доллар триллионери бўлишини ҳисоблашди. Тадқиқотга кўра, “Tesla” ва “SpaceX”нинг бошчиси икки йилдан кейин 1,38 триллион доллар билан дунёда биринчи бўлади.
“Forbes” журнали томонидан ўтказилган “Ҳозирги вақтдаги миллиардерлар индекси” жаҳоннинг энг бой одамлари рўйхатини тузади. 260 миллиард долларлик бойлиги билан Илон Маск 2021 йил октябрь ойидан буён рўйхатнинг биринчи ўрнини эгаллаб келмоқда. Илон Маскнинг бойлигининг катта қисми эса электромобил ширкати “Tesla”дан келмоқда.
Нефть ёқилғиларининг камайишига йўналтирилган глобал келишуларнинг ва сиёсатларнинг ҳам таъсирида электромобилларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Электромобил деганда хаёлимизга илк келадиган марка эса ҳеч шубҳасиз “Tesla”дир. Ҳам автоном, ҳам электромобиллардаги кўплаб янгича хусусиятлари билан “Tesla” ўз соҳасида биринчи бўлиб келмоқда.
Тадқиқотга қайтадиган бўлсак, Маскнинг бойлиги 2017 йилдан бери йиллик ўртача 129%га ўсди. Статистикага кўра, Маскнинг бойлиги шу шаклда ортишда давом этса дунёнинг илк доллар триллионери бўлади.