Европалик террористлар


  • 14 Октябрь, 2014
  • 1164

Франциядан 100 нафар қиз бола Сурияга бориб, ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)га қўшилди. Европа ўлкалари террористик ташкилот ИШИДга қўшилишни тўхтатаётган бир вақтда Франциядан шов-шувли хабар келди. 100 нафар француз қиз боланинг Сурияга бориб, ИШИДга қўшилгани иддао этилди. 17 ёшли Саҳара эса булардан бири эди.

Саҳара жинси шимларини ташлаб, ҳижоб кийганлигини ва поездга чиқаётганида қўлга олинганлигини айтди. 15 ёшли Норанинг эса ИШИД террористларидан  жанг қилиш таълимини олганлиги маълум бўлди. Ҳар иккала қизнинг ҳам Сурияга Туркия орқали борганлиги маълум бўлди. Франциядан ИШИДга қўшилган 100 нафар қизнинг орасида яҳудий қиз ҳам борлиги билдирилди.

Француз қизларининг Сурия ва Ироқдаги бутун жабҳаларда вазифа олиб боришлари маълум бўлди. ИШИДга қўшилган франциялик қизлар орасида асли Тунис ва Жазоирликлар бўлганидек, французларнинг ҳам борлиги билдирилди. Бундан ташқари Германиядан 140, Англиядан эса 100 нафардан ортиқ ёш қиз ИШИДга қўшилишди. Уларнинг орасида Германия гўзаллик танловида 3-ўринни эгаллаган қиз билан англиялик рок қўшиқчиси ҳам бўлган кўплаб қизларнинг ИШИДга қўшилганлиги қайд этилди.


Бошқа мақолалар