- 2018-04-29
Евро гуруҳи раиси ва Ирландия молия вазири Паскаль Донохью Хорватиянинг керакли шартларни бажарганлигини ва ўлканинг 2023 йил 1 январдан евро пул бирлигига ўтиши мумкинлигини айтди.
Донохью “Евро гуруҳи сифатида Хорватиянинг евро оиламизнинг йигирманчи аъзоси бўлишини тавсия этдик” деди.
Донохью ушбу тавсиянинг эртага бўлиб ўтадиган иқтисодий ва молиявий ишлар кенгаши йиғилишида расман қабул қилинишини маълум қилди.
Бундан кейин Хорватиянинг еврога ўтишини келгуси ҳафтада Брюсселда ўтказиладиган ЕИ бошчилари саммитида тасдиқланиши кутилмоқда.
Германия, Франция, Италия, Испания, Голландия, Австрия, Бельгия, Финляндия, Ирландия, Люксембург билан Португалия еврони 1999 йилдан бошлаб муомалага киритилишига қарор қилиб, 2002 йилдан бошлаб ушбу пул бирлигини қабул қилган Европа ўлкаларида банкнот ва тангалар бозорга киритилганди.
Дастлаб 11 ўлка фойдаланишни бошлаган еврога 2001 йили Греция, 2007 йили Словения, 2008 йили Жанубий Кипр билан Мальта, 2009 йили Словакия, 2011 йили Эстония, 2014 йили Латвия, 2015 йили Литва ўтиши билан евро аъзолари 19 тага етганди.