Эммануэль Макрон Франция президенти


  • 8 Май, 2017
  • 1051

Франция ички ишлар вазирлиги 7 майда ўтказилган президент сайловларидагиовозларни санашни ниҳоясига етказди. Ҳисоб натижаларига кўра, “Олға!” ҳаракатининг лидери Эммануэль Макрон 66,06% овоз билан ғалаба қозонди, унинг рақиби “Миллий фронт” вакили Марин Ле Пен 33,94% овоз тўплади. Яна 3 миллион француз норозилик белгиси сифатида бўш бюллетен билан овоз берди, 1 миллион нафари эса бюллетенларни бузди. Жами 99,99% бюллетенлар ҳисобланди.

Шуни таъкидлаш керакки, Макрон Франциянинг янги тарихидаги энг ёш президент бўлди. У энди 39 ёшга тўлган.


Бошқа мақолалар