- 2024-01-19
Пекинда кеча якунига етган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги йиғилишида Путинни ноқулай аҳволга тушириб қўйган воқеа юз берди.
Давлат раҳбарлари шарафига берилган кечки зиёфатда иштирок этган Хитойнинг биринчи лэдиси Пэн Лиюань бироз вақт аввал аёлидан ажрашиб, бева бўлган Путиннинг чап тарафида ўтирди. Ўнг томонида эса Хитой раҳбари Пэннинг турмуш ўртоғи Си Цзиньпин жойлашди. Ҳаво совугач, Пэн Лиюаннинг совқотганлигини кўрган Путин ўз елкасидаги шол рўмол (одеяло)ни унинг елкасига ташлади. Пэн бунга миннатдорчилик билдирди, лекин шол рўмолни елкасидан олиб ташлаб, қўриқчилардаги курткасини кийиб олди. Бу ишлар Хитой раҳбари Си Цзиньпинга ёқмагани ва рашк қилгани дарров маълум бўлди. У кўрсатма бериб, газета ва телевидениядан ушбу тасвирларни олиб ташлатди. Хитойда расмий йиғилишларда раҳбарларнинг рафиқаларига бу каби ёндошиш қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат бўлиб ҳисобланади.