- 2017-05-25
Президентлик девони, бош вазирлик, вазирликлар ва парламент янги шаҳарда жойлашади.
Жами 165 та кўп қаватли бинодан иборат бўладиган лойиҳада 1,5 миллион квадрат метрдан ортиқ яшил ҳудуд бўлади.
Миср аҳолининг ҳаддан ташқари зичлиги ва инфратузилма етишмовчилиги сабабли пойтахт Қоҳиранинг 60 километр шарқида, чўлда нолдан янги бир шаҳар барпо этади.
Миср Бош вазири Мустафо Мадбули тахминан 27 миллиард долларлик инвестиция билан амалга ошириладиган улкан шаҳарсозлик лойиҳасининг очилишини ўтказди. Президентлик девони, бош вазирлик, вазирликлар ва парламент янги шаҳарда жойлашади. Лойиҳа хусусий сектор компанияси “Talaat Moustafa Group Holding” ва Миср Миллий банки ҳамкорлигида Янги Қоҳирада ҳаётга татбиқ этилади. Лойиҳа 155 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаши кутилмоқда. Турар жой, маъмурий ва меҳмонхона ҳудудларини ўз ичига олган жами 165 та минорадан иборат лойиҳада 1,5 миллион квадрат метрдан ортиқ яшил ва очиқ ҳудуд ўрин олади.
Мадбули “Миср давлати учун шаҳарсозлик ва иқтисодий ўсиш жиҳатидан ҳақиқий ўзгаришларни юзага келтирадиган, ҳар томонлама жаҳон стандартларига жавоб берадиган” лойиҳада углерод чиқиндиларини камайтириш, экологик мувозанатни сақлаш ва шовқинни пасайтириш каби унсурлар устувор аҳамиятга эга эканини қайд этди.