- 2021-05-10
Россия билан яқин алоқалари билан танилган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев ўртадаги келишмовчиликни ҳал этиш учун даврага тушди.
Қозоғистон президенти матбуот марказининг хабарига кўра, Эрдўғоннинг ташаббуси билан бўлган телефон орқали суҳбатда икки ўлка орасидаги алоқалар билан бир қаторда Россиянинг уриб туширилган қирувчи самолёти ҳақида ҳам гап борди.
Президент Назарбоев Россия билан Туркия орасидаги алоқаларда келган нуқтанинг хавотирли эканлигини маълум қилди. Воқеани ойдинлаштириш учун комиссия тузишни тавсия қилди.
Туркия билан Россия орасидаги алоқаларнинг узоқ ўтмишга тақалишини сўзлаган Назарбоев бу алоқаларни муҳофаза қилиш кераклигига диққат қаратди. Президент Назарбоев икки ўлка орасидаги кризиснинг бир он бўлса ҳам аввалроқ ҳал қилиш учун икки тараф ҳам дипломатик каналларни очиқ тутиши кераклигини таъкидлади.
Дунёнинг энг фаол ўн лидери орасида бўлган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Россия президенти Путин билан алоқаси яқинлиги маълум.аввалроқ Назарбоев Қрим борасида Россия, Украина ва АҚШ ўртасига келиштириш учун кирганди.