Амирликлар Реал Мадриднинг 106 йиллик логосини ўзгартирди


  • 26 Ноябрь, 2014
  • 1300

Реал Мадрид араблар билан олиб борган иқтисодий келишув сабабли 1908 йилдан бери ишлатаётган логосини ўзгартирди.

Испаниянинг Реал Мадрид футбол жамоаси араблар билан ўтказган иқтисодий келишувлар сабабли 1908 йилдан фойдаланиб келаётган жамоа эмблемасидан хоч ишорасини олиб ташлашга мажбур бўлди. Бу қизиқ келишув Реал Мадриднинг Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган халқаро Абу Даби банки орасида бўлиб ўтди. Банк билан бўлган келишувда Реал Мадрид учун ишқибозлик қиладиган футболсеварлар учун клубнинг эмблемаси сурати туширилган кредит карталарини чиқаришга қарор қилинди.

Лекин банк бошқарувчилари Мадрид клубининг эмблемасида хоч ишораси борлигини таъкидлаб, бунинг мусулмонлар тарафидан яхши қарши олинмаслиги айтилди. Бу эътирозни ҳал этиш учун Реал Мадрид клуби президенти Флорентино Перес келишувдан кўрадиган фойдадан қуруқ қолмаслик учун уддабуронлик қилди. Перес клубнинг 106 йиллик расмий эмблемасидан фақат Бирлашган араб амирликларида яроқли бўлиш шарти билан хоч ишорасини олиб ташлашга қарор қилди. Бу қарор Реал Мадриднинг ишқибозларининг норозилигига сабаб бўлди. Ишқибозлар эмблема клубнинг тарихини ва шарафини тамсил этишини айтиб, буни пулга чақилганлигини танқид қилишди.


Бошқа мақолалар