- 2020-08-31
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30-ислом иқтисодий ва тижорат ҳамкорлиги доимий қўмитасининг йиғилишида нутқ сўзлади.
Президент Эрдўғон ислом географиясида оқаётган қон ва кўз ёшига эътибор қаратди ҳамда бунинг ечимининг ягона йўли бирлик эканлигини таъкидлади.
“Сиз меҳмонларимизга икром кўрсатишдан хурсандман. Исломий ҳамкорликни 5 йил муддатда бирга давом эттирамиз. Ушбу ҳамкорликнинг бутун инсоният учун хайрли қадамлар ташлаши барчамизнинг ғоямиз бўлади. Ниятимиз хайрли, иншаллоҳ оқибати ҳам хайрли бўлади. Аллоҳдан йўлимизни очиқ қилишини тилайман ва бу учун дуо қиламан.
Қўшниси оч бўлганида барчани огоҳлантирган раҳбарнинг, устознинг орқасидан кетяпмиз. Масала фақат йўқчилик, фақат фойда бўлинишидаги адолатсизлик эмас. Ислом географияси тарихида ҳеч қачон бўлмаганидек қон ва кўз ёши билан хотирланадиган аҳволга келди. Ҳар куни бир нечта Карбалога дуч келяпмиз. Аёлларимиз ўлмоқда, фарзандларимиз отасиз, онасиз қолмоқда. Масжидларимиз қатлиом жойига айлантирилмоқда. Бунга қарши овозимиз чиқяптими? Буни айта оламизми? Бизлар керак бўлса ичимиздаги муаммоларни, керак бўлса ташқаридан келган ҳужумларни тўхтата оладиган бир кучга эгамиз. Агар истак бўлса, Ироқда оқаётган қонни тўхтатишмиз мумкин.
Хориждан келганлар ислом географиясининг нефтини, олмасини, арзон ишчи кучини севади. Ишонинг бизни севмайди. Бизнинг ўлимимизни, фарзандларимизнинг ўлимини севишади. Бунга қачонгача чидаймиз? Бутун ислом оламига мурожаат қилмоқчиман. Воқеаларга четдан назар солайлик. Ким ютмоқда, ким ютқизмоқда? Орамиздаги муаммолардан ким ютяпти?
Ғарб медиаси тарафидан энг оғир туҳмат ва ҳақоратларга учрадим. Африкада айтган бир гапим учун нишонга айландим. Мусулмонларга ҳеч тараддуд қилмай қолоқ деган ёрлиқни ёпиштирганлар адолатсизлик ҳақида айтганларимизни эшитмасдан келишмоқда. Бизнинг сўраб-суриштирганимизни исташмаяпти. Бизнинг дунё миқёсида йўқсилларнинг ҳақини ҳимоя қилишимиздан безовта бўлишмоқда. Биз нефть учун, олтин учун инсонларни, болаларни фидо қиладиганлардан эмасмиз. Биз террорнинг ёнида туролмаймиз. Биз уларнинг олдида бир-биримизга қарши бўлмаслигимиз керак.
Тарихнинг энг толесиз кунларини яшаётган ислом оламида кризислардан чиқишнинг ягона йўли бирдамликдир. Ишонинг ҳар бир муаммони ҳал этишимиз мумкин. Эътиборингиз учун ислом иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти дунё миқёсида аъзолар сони энг кўп бўлган ташкилотдир. БМТ фарзандларимизнинг оқаётган қонига жим қолаётганида биз томошабин бўлиб қололмаймиз. Ҳар бир йўқсилнинг қўлидан тута оламиз. Глобал иқтисодиётга ўз таъсиримизни ўтказа оламиз. Ягона эҳтиёжимиз иттифоқ, бирликдир.
БМТнинг 5 та доимий аъзоси ичида бир дона мусулмон ўлка йўқ. Бу ҳаммага маълум. Европа, Осиё, Америка. Диний борада бир типдаги тизим. Адолат бўлмаган бир структура дунёга ишонч талқин қила оладими? Вақтинчалик аъзоларнинг ҳеч бир маъноси йўқ. Ҳар вақт доимий аъзоларнинг оғзига қараб туришади. Ироқда, Сурияда юз берган воқеаларга улардан ҳеч қандай эътибор йўқ. БМТда буларни айтдим. Унутмангларки, дунё бешдан каттадир, лекин ҳозирги кунда мана шу бештасига маҳкумдир. Дунёни бу маҳкумиятдан қутқаришимиз керак. БМТнинг ислоҳотга эҳтиёжи бор.”