ИШИДнинг тарафдорлари Суриядан кўра Европада кўпайиб кетди


  • 29 Ноябрь, 2014
  • 1056

ИШИД террорчи ташкилотининг тарафдорлари жангариларни ижтимоий тармоқларда фаол қўллаб-қувватлашмоқда. Британиянинг «Тhе Guardian» нашри «Twitter» ҳамда «Facebook» ижтимоий тармоқларида ИШИДни қўллаб икки миллиондан ортиқ пост ёзилганини аниқлади.

ИШИДни қўллаб ёзилган постларнинг аксарияти Европанинг араб тили нисбатан кенг тарқалган давлатлари — Бельгия ва Францияда айниқса кўп учраган.

Шунингдек Буюк Британияда ҳам ИШИДнинг тарафдорлари етарлича экани маълум бўлган. Қайд этишларича, уларнинг сони Ироқ ва Суриядаги ИШИД тарафдорларидан ошиб кетган.

Масалан, ИШИДни ёқлаб ёзилган твитларнинг 35 фоизини қатарликлар, 31 фоизини покистонликлар, 24 фоизини бельгияликлар ёзишган. 21 фоиз твит эса Британиядан ёзилган.


Бошқа мақолалар